Исроил Ғазонинг урушдан сўнг буфер зонага айлантирмоқчи бўлган қисмидаги 2800 та бинодан 1100 тасини бузиб ташлади — Financial Times
Расмийлар буфер зонасининг қанчалик катта бўлишини ҳали эълон қилишмади. Аммо Исроил ҳарбий разведкасининг собиқ раҳбари Амос Ядлин бу анклавнинг чегара периметри бўйлаб 500 дан 1000 метргача ҳудудини қамраб олишини таxмин қилмоқда.
«Бу мустаҳкам буфер ҳудудга айланади, у ерда ҳеч ким бўлмайди, фақат миналар жойлаштирилади. 7 октябр воқеалари бошқа ҳеч қачон такрорланмайди», — дея фикр билдирган Ядлин.