Ушбу актрисанинг куёви кимлигини биласизми? (+фото)
Актриса Шохида Исмоилова 1957 йилнинг 15 ноябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Оиласида 4 қизнинг бири бўлган ушбу актриса болалик чоғлариданоқ санъатга қизиққан ва ота -онасидан яширинча театр тўгаракларига қатнаб юрган. 1974 йилда ўрта мактабни тамомлагач, икки йил давомида олийгоҳга кириш учун ҳаракат қилган, лекин имтиҳонлардан ўта олмаган. 1976 йилга келиб эса, Тошкент театр ва рассомчилик санъати олийгоҳига ўқишга кирган. 1980 йилда олийгоҳдаги ўқишни тамомлаб, ҳозирги Ўзбек давлат драма театрида иш бошлаган ва бир неча йил ушбу даргоҳда фаолият юритган. 1987 йилдан бошлаб, актриса ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрида ўз фаолиятини давом эттирган. Шоҳида Исмоилова театр саҳналарида, ҳозиргача элликка яқин спектаклларда иштирок этган. Актриса қирқдан ошиқ фильм фа сериалларда суратга тушган. Ушбу санъаткор халқимизга “Чархпалак” фильмидаги Мастура роли билан танилган ва айнан шу образи орқали кўплаб томошабинларнинг меҳрини қозонган.
Шоҳида Исмоилова 2010 йилда, Ўзбек миллий академик драма театри қошида “Тасанно” номидаги болалар театр студиясини ташкил этган. Ҳозирда ушбу даргоҳда санъатга қизиқувчи кўплаб ёшларга таҳсил бериб келмоқда. Ушбу актриса санъат соҳасидаги узоқ йиллик хизматлари орқали “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланган.
Актриса Шоҳида Исмоилова халқимизга таниш актёр Маҳмуд Исмоилов билан оила қурган. Ушбу жуфтлик турмушлари давомида уч қиз фарзанд кўришган. Бу санъаткорларнинг куёвларидан бири ёш истеъдодли актёр Бахтиёр Юсупов бўлади. Бугунги кунда Шоҳида Исмоилова ўзининг театр ва кинодаги фаолиятини муваффақиятли давом эттириб келмоқда.