Ана холос! Бу хабарни катта-катта ресторанлари борлар кўрса, юраги ёмон бўлиши аниқ!
Хитойда янги турмуш қураётганлар орасида қизил ленталар ва шарлар билан безатилган автобуслар тобора оммавийлашмоқда.
«Тўй автобуси оилам ва дўстларимни сиғдира оладиган даражада кенг. Биз бирга ўтириб йўлда қўшиқ айтиб, қувноқ вақт ўтказдик», – деди Нанчанг шаҳрида тўй куни автобус ижарага олган Чжан Қинкинг.
Одатда Хитойда тўй кортежи учун 10 га яқин автомобил ижарага олинади. Бу жуда қимматга тушади.