Термизлик муаллим президент Шавкат Мирзиёевдан уни ҳақоратлашда айбланиб, қамалган қизига афв сўрамоқда. Cуд унинг 24 ёшли қизи Ситора Бозоровани "Ўзбекистон президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш"да айбдор деб топиб, беш йилу икки ойга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди.
Россия маъмурларининг тожикистонликларга нисбатан муносабатидаги кескин ўзгаришни юрист Ботиржон Шермуҳаммад ва ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга депортасия қилинган блогер Фарҳод Умурзоқов (Темиртирноқ) билан муҳокама қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
Экологик вазият барча ҳудудларда ёмонлашаётгани, аҳоли томонидан мутахассислар тахмин қилганидан кўп чиқинди чиқаётганлиги, чиқинди полигонларининг яшаш ҳудудларига яқинлиги, ўша ҳудуд аҳолисига ноқулайлик туғдираётганлиги ҳақида кўп ва хўп айтиляпти.