"Зенит" Россия Суперкубогини қўлга киритди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
"Зенит" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги Олимп Суперкубоги бўлиб ўтди. Учрашувдаги ҳисобни Артём Дзюба очди. У чап қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади - 1:0. Иккинчи таймда Оздоев жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба билан гол урди - 2:0. Бунга "Локомотив" Ведран Чорлуканинг голи билан жавоб берди холос - 2:1. Шу тариқа "Зенит" ўз тарихида бешинчи марта Россия Суперкубогини қўлга киритди. Зенит – Локомотив 2:1 (1:0, 1:1) Голлар: 1:0 – 14 Дзюба, 2:0 – 69 Оздоев, 2:1 – 72 Чорлука. Читать дальше...