Суперлига. «Пахтакор» сафарда «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: «Навбаҳор» ФК Футбол бўйича Coca-Cola Суперлиганинг 14-турида «Пахтакор» 1 сентябрь, сешанба куни «Навбаҳор» майдонида меҳмон бўлди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида меҳмонлар ҳужумларда фаол бўлди. Учрашувнинг 12-дақиқасида Игор Сергеев «шерлар»ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳам босимни оширди. 73-дақиқада Азиз Турғунбоев наманганликларнинг тезкор ҳужумини гол билан якунлади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади. «Пахтакор» 35 очко билан пешқадамликда давом этмоқда. «Навбаҳор» (20) эса 7-ўриндан жой олган. Читать дальше...