Шота Арвеладзе: Чемпионлик сари яна бир дадил қадам ташладик — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
“Пахтакор” жамоаси бу сафар Муборакда “Машъал” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мазкур учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўйин ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди: - Қишки ҳавода биринчи ўйинни ўтказдик. Бугун анча совуқ бўлди. Бу майдонда ўйнаш осон эмас. Мезбонларга ҳам бундай майдонда ўйнаш ёқимли бўлмаса керак. Тез ва чиройли ўйнаш қийин. Ўйинни назорат қилдик, ишончли ҳаракатландик. Тўртта чиройли гол урдик. Мезбонларда голдан ташқари яққол вазиятлар бўлмади. Чемпионлик сари яна бир дадил қадам ташладик. Читать дальше...