Ўзбекистон Сурияга мағлуб бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
ФИФА кунлари доирасида ўтказилаётган Ўзбекистон ҳамда Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди. Унда сурияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона гол 48-дақиқада Маҳмуд ал-Мавас томонидан киритилди. Ҳимоячиларимизнинг сунъий офсайд ҳосил қилишдаги хатосидан фойдаланган рақиб футболчиси дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани ишғол этди. Энди вакилларимиз 17-ноябрь куни Ироқ термасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Читать дальше...