Хабарингиз бор, Европада аксарият ички чемпионатлар якунига етди. Хусасан, Шомуродов ўйнаётган "Рома" жамоаси учун ҳам мавсум якунланди. Моуриньо шогирдлари жорий мавсум А Серияда 6-ўринни қўлга киритди ҳамда Европа Конференциялр лигасида зафар қучди. 2021/2022 йилги мавсумда легионеримиз жами 40 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ҳамда 6 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди. Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз ўтган ёзда "Женоа"дан "бўрилар" сафига 18 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.