Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БААни ишончли ҳисобда мағлуб этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Халқаро ўртоқлик ўйини доирасида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БАА U-23 термасига қарши баҳс олиб борди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 27-дақиқасида Отабек Жўрақўзиев ўзбекистонликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, учрашув якунланиш арафасида, аниқроғи, 90+5 дақиқада Сарвар Шарипов термадаги дебют голини урди. БАА U-23 — Ўзбекистон U-23 0:2 Голлар: Отабек Жўрақўзиев 27', Сарвар Шарипов 90+5'. Эслатиб ўтамиз, БАА олимпиячилари билан иккинчи ўртоқлик ўйини 12 январь санасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.