ЎРИК ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…
1. Ўрик эрамиздан аввалги тўрт мингинчи йилларда пайдо бўлган.
2. Европадаги айрим давлатларда ўрикни «арманлар олмаси» деб аташади.
3. Ўрик қоқисида янги узилган мевага нисбатан ўн чандон кўпроқ калория мавжуд.
4. Европаликлар ўрикни илк бор Александр Македонский ҳарбий юришлардан сўнг ўзи билан олиб келгач, татиб кўриш бахтига муяссар бўлишган.
5. Ботаниклар аллақачон ўрик ва олчани чатиштириш натижасида «қора ўрик» деб номланган гибрид яратишган. Ўрикнинг бу тури ҳам ширинликда ва калорияга бойликда оддийсидан сира қолишмайди.
6. Ўрик қуёш нури, иссиқ ҳавони севади. Қуёш нури унга қанча кўп тегса, ҳаво қанча иссиқ бўлса, ўрикнинг мазаси шунча ортади.
7. Ўрик Сибирда ҳам ўсади ва 45 даража совуққа чидайди. Фақат Сибир ўриги жуда майда ва нордон таъмга эга бўлади.
8. Ўрик данагидан баъзида марципан (бодом ва қанд сиропи аралаштириб тайёрланган ун) тайёрлашда ҳам унумли фойдаланишади.
9. Мевалар ичида ўрик қуритилганда ҳам ҳеч қачон мазасини, фойдали хусусиятларини йўқотмаслик бўйича алоҳида аҳамият касб этади.
10. Ўрик таркибида калий кўпчиликни ташкил этади. Юрак хасталигига учраганлар ўрик пишиғи пайтида калий томчи дориси ўрнига шу жаннат мевасини тўйиб есалар, кўпроқ фойда кўрган бўлишарди. Қолаверса, ўрик сийдик ҳайдаш, ични юмшатиш хусусиятига эга. Ёзнинг иссиқ кунларида муздек ўрик шарбатини ичсангиз, чанқоғингиз қониб, танангиз яйрайди.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

