Энзо Мареска: Дисаси ҳали асосий таркибда эмас
"Мен бир неча бор айтганман, Дисаси ва Стерлинг — Челси футболчилари. Аксель ҳозирда иккинчи жамоага ёрдам бермоқда ва ёш футболчиларни қўллаб-қувватламоқда.
Миллий жамоалар ўйинлари вақтида у асосий таркиб билан фақат бир марта машғулот ўтказди. Ҳозир эса у иккинчи жамоага ёрдам бермоқда ва Челси футболчиси сифатида фаолиятини давом эттирмоқда", — деди Мареска жума кунги матбуот анжуманида.
Айни дамда Челси Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

