Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг мамлакат ичкариси ва хориждаги ватандошлари саволларига жавоб берадиган кун яқинлашган сайин, вазирга бериладиган саволлар Озодликка ҳам келмоқда. Хусусан¸ йиллардан бери Туркияда ишлаëтган ўзбеклар 5 июль куни ўзларини хавотирга солаëтган сарлавҳадаги саволга Комиловдан жавоб олишга умид қилмоқда.