"Ислом маданияти" мажмуаси қурилишига Алишер Усмонов ҳомийлик қилади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида Ислом маданияти маркази бинолари қурилишига Усмонов ҳомийлик қилиши таъкидланган.
"Марказнинг маъмурий ва асосий биноларини қуриш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар машҳур ватандошимиз, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин", — дейилади ҳужжатда.
Ислом маданияти марказлари Бухоро, Хива ва Самарқанд шаҳарларида барпо этилади.
Келаси тўрт йил давомида қурилажак ушбу лойиҳа қиймати ва униг учун Усмонов қанча маблағ сарфлаши ҳақда ҳужжатда айтилмаган.

