Тошкентда Ҳайит куни автобус ва метро тонгги 4дан ишлайди
Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" ташкилоти маълум қилди.
Ҳайит кунлари жамаот транспорти белгиланган вақтдан эрта иш бошлаши Тошкентда биринчи марта бўляпти.
Эрталабки транспорт қатнови Рамазон ҳайити байрами куни Тошкентда яшовчи фуқароларни шаҳардаги масжидларга ҳайит намозини адо этиш учун вақтида элтишга хизмат қилиши таъкидланган.

