"Маршруткада 23 одам кетганини кўрганмисиз? У фақат бизда бўлади!" (ВИДЕО)
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Маршруткада 23 одам кетганини кўрганмисиз? У фақат бизда бўлади!" (ВИДЕО)
"Қибрай-Юнусобод йўналишида маршруткага чиқаман доим. Ҳар доим ортиқ одам олади ҳайдовчи. Маршруткада 23 одам кетганини кўрганмисиз? У фақат бизда бўлади!
Ҳар сафар "Салар" назорат постидаги ЙҲХХ ходимлари бу нарсага бепарво бўлади. Охири, қўрқмасдан, улар билан суҳбатлашдим. Назорат постидаги ходимлар "бу нарсани кўрмадик, нега келиб айтмадингиз", деб ҳамма айбни менга юклаб юборди.
"Ака, сизлар бу ерда бекор турганилар йўқ, ишлаяпсизлар, кўз олдидан ўтиб кетдию" десам, ЙҲХХ ходими "биз ҳозиргина навбатчиликдан чиқдик, 24 соатдан бери шу ердамиз, кўрмай қолдик", деб жавоб қайтарди.
"Аслида, бу нарсалар доим бўлган, 4 йилдан бери кўрмаяпсизларми", деб айтсам, назорат постидаги милиция ходими "тасдиқловчи ҳужжатлар борми", деб сўраб қолди. Ҳужжатларим йўқ эди ва шу боис ичкарига олиб кириб, озгина суҳбат қилиб, сўнгра мени қўйиб юборди".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

