Ўзбекистон банклари долларни "қора бозор" курсида сотишни бошлади
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, 30 июн куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда валюта олди-сотдисига бағишланган низомга ўзгартириш киритган.
Лекин, ҳозирча банклар жисмоний шахсларга доллар сотмаяпти ва оддий одамлардан хорижий валютасини сотиб олаётгани йўқ.
7 июл куни Тошкент "қора бозори"да долларфурушлар 1 АҚШ долларини 8450 сўмдан харид қилиб олган, 8470 сотган.
Ўзбекистон Марказий Банки белгилаган курс расмий курс эса 3986 сўм 55 тийин этиб белгиланган.

