"Жаноб Президент, умидим ёлғиз Сиздан!"
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Жаноб Президент, умидим ёлғиз Сиздан!"
"Ҳурматли Мирзиёев Шавкат Миромонович, мен сиздан менга ёрдам беришингизни жудаям қаттиқ илтимос қиламан. Мен яшаб келаётган уйим ичида алоҳида хонада тепамдаги 9 қаватни свет билан таъминлаб турадиган 380 волтли "электр шчит" турибди. Шу электрощитни деб мен уйни хусусийлаштира олмаяпман.
Уни бошқа жойга кўчириб беришларини илтимос қилдим. шчит техник хавфсизлигига жавоб бермайди, эшиги йўқ очиқ ҳолда турибди. Бу мен ва фарзандларим ҳаётига хавфли эмасми? Шу масалада Яшнобод ҳокимига мурожаат қилдим, лекин ҳеч қандай фойда бўлмади. Кейин шаҳар ҳокими қабулларига кирдим. Шаҳар ҳокими, менинг дардимни ва гапларимни эшитишни ҳам хоҳламасдан, қарор чиқардилар.
Мен умид билан боргандим, улар эса, менга ёрдам бериш ўрнига, менга қарши қарор қабул қилдилар. Мен йиғлаб, Худонинг зорини қилиб ялиндим, бироқ эътиборам бермадилар. Уйимнинг ярмини олиб қўйишмоқчи. Менинг уч нафар ёш фарзандим бор.
Уларни Сизнинг бошчилигингизда тарбиялаб, давлатга фойдаси тегадиган инсон қилиб ўстирмоқчиман, лекин тинч уйимнинг тинчлигини бузишди.Менинг бошимда ота-онам йўқ. Бориб яшайдиган бошқа уйим йўқ. Менга, ота ўрнига ота бўлиб, ёрдам беринг, илтимос.Йиғлайвериб кўзимда ёш қолмади. Сиз бизнинг Юртбошимизсиз, Сизга жуда қаттиқ ишонаман. Илтимос, бир бечора фуқароингизга ёрдам беринг. Кимдан ёрдам сўрашни билмаяпман".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

