Қашқадарёдаги айрим мактабларнинг юқори синф ўқувчилари бир ҳафтадирки, пахта теримига жалб қилинди. Ўқувчилар ва улар ота-оналарининг айтишича, болалар мактабда икки соат ўқигач, далага ҳайдалмоқда. Андижонда эса ўқувчилар ўрнига уларнинг ота-оналари пахтага чиқишга мажбурланмоқда.