Шу тахлит бироз ўтирганимиздан сўнг у мени ўзидан беозоргина итарди. Бироқ уни қўйиб юбормадим. Умуман, бағримдан бўшатгим келмасди. Иложи бўлса, тонгга қадар шундай ўтирсам. — Синглингиз бошқача хаёлга боради, ўзиям анча чарчади, мен унга ёрдамлашай, — деди Барно. Мажбуран уни бўшатдим. У қўлимдан ушлади-да: — Юринг, кетамиз, — деди. Саида бизни табассум билан кутиб олди. […]