Сеулда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Корея Республикасидаги элчихонаси ва “Жанубий Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик форумининг Котибияти ҳамкорлигида “Ўзбекистон ва Жанубий Корея Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.