Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходими маст ҳолда қўшниси бўлмиш она-болани калтаклаган. Аммо унга ҳеч ким чора кўрмаяпти…
Бу воқеа 19 октябр куни Самарқанддаги «Ҳаёт обод» маҳалласида содир бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакили Рифат Ҳасанов маст ҳолда қўшниси Самариддин Саматов ва унинг онаси Сурайё Ашуралиевани шафқатсизларча, ҳеч бир сабабсиз калтаклаган. Аёл ўғлини муштумзўр милиционер қўшниси қўлидан айириб олишга чоғланганда, Рифат Ҳасанов унинг жағи аралаш мушт туширган. Зарба шу қадар кучли бўлганки, […]