Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда ўқувчилар, талабалар, турли соҳаларда меҳнат қилаётган ёшлар, ҳарбийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.