“Ҳоким Президентни қизига совчи кутган аёлдек кутиб олди”
Қашқадарё вилоят, Косон туманидан “OzodMikrofon”га қўнғирооқ қилган, исми сир қолишини сўраган тингловчи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига сафари давомида у борадиган жойлар аввалдан тайёрлаб қўйилгани, видеоселекторда сўзга чиққанлар эса аввалдан “ўқитиб” қўйилгани ҳақида гапирди. “Президентимиз Олий Мажлисда “менинг боришимга махсус тайёргарлик кўрманглар, кўзбўямачилик қилманглар” деб айтган бўлсалар ҳам, лекин фақат Қашқадарё ҳокими Зафар Рўзиев тайёрлаб қўйган жойларни бориб кўрдилар. Читать дальше...