«Ҳеч қандай дефолт бизга таҳдид солмаяпти» — Россия банки раиси Элвира Набиуллина
Россия банки раиси Элвира Набиуллина мамлакатда барча зарур молиявий ресурслар мавжудлиги, давлат дефолт хавфи остида эмаслигини билдирди. «Россияда барча зарур молиявий ресурслар мавжуд. Ҳеч қандай дефолт бизга таҳдид солмаяпти», — деди у. 6 апрель куни Россия Молия вазирлиги 649,2 миллион долларлик еврооблигациялар бўйича ўз мажбуриятларини бажарганини маълум қилди. Вазирлик биринчи марта тўловларни рублда амалга оширди. […]