ЖИДУ “смарт университет”га айлантирилади — президент қарори
“Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори имзоланди. 2022/2023 ўқув йилидан янги авлод олий таълим муассасаси – “Смарт университет” концепцияси асосида университет фаолияти трансформация қилинади. Университетда академик фаолият илмий-таҳлилий йўналтирилганлик ва академик яхлитлик таълим технологиялари ҳамда уларни таъминловчи дастурий-аппарат комплекси асосида, шу жумладан антиплагиат тизимини жорий этган ҳолда ташкил этилади. Читать дальше...