АПЛ. "Ноттингем Форест" - "Челси" - 1:1 (видеошарҳ)
Англия Премьер-лигаси 18-туридан ўрин олган "Ноттингем Форест" - "Челси" учрашуви видеоси.
Англия Премьер-лигаси 18-туридан ўрин олган "Ноттингем Форест" - "Челси" учрашуви видеоси.
Англия Премьер-лигаси 18-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Астон Вилла" учрашуви видеоси.
"ПСЖ" Франция чемпионати 17-турида "Ланс" майдонига сафар қилиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Sport TV телеканали бугун — 2 январь, душанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 702,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 27 526 та енгил автомобил импорт қилган. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 371 тага ошган. 2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 33 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган. Ўзбекистонликлар ўтган 11 ойда электромобиллар импортига 61,3 млн АҚШ доллари сарфлаган.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб 2−4 январь кунлари қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази маълумот тарқатди. “Ўзгидромет” шу муносабат билан тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўраган. Янги йил байрами муносабати билан Ўзбекистонда аввалроқ президент фармони билан, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар... Читать дальше...
Туркия ўзининг юқори баландликда ва узоқ масофага учувчи Siper зенит-ракета комплексини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Туркия мудофаа саноати департаменти раҳбари Исмоил Демир Twitter’даги саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими синовлар давомида 100 километрдан ортиқ масофадаги нишонга зарба берган. Turkiya o‘zining Siper uzoq masofaga mo‘ljallangan zenit-raketa kompleksini sinovdan o‘tkazdi pic.twitter.com/dwFd96UEzg — Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) January 2... Читать дальше...
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 1 январь куни “Бухоро – Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва Чинозда тўхтаб қолган Afrosiyob поездининг 269 нафар йўловчисига чипта пули тўлиқ қайтариб берилишини ваъда қилди. Ширкат матбуот хизмати қайдича, 2023 йилнинг илк кунида юқори тезликда ҳаракатланувчи 769-сонли электропоезднинг “Янги Чиноз – Чиноз” перегон оралиғида тўхтаб қолганига “электр кучланишли сим тармоғидаги носозлик” сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, йўловчиларни манзилга... Читать дальше...
В «Узбекистон темир йуллари» сообщили причину данного инцидента. Пассажиров доставили к месту назначения с помощью дополнительного состава. Им обещают вернуть деньги за билеты.
Бразилия пойтахтида 1 январь, якшанба куни мамлакатнинг сайланган президенти Луис Инациу Лула да Силванинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Сўл ишчилар партиясидан сайланган ва учинчи марта президент сифатида инаугурация қилган сиёсатчи Миллий конгресс олдидан қасамёд қилди. Президент сифатидаги биринчи нутқида сиёсатчи ўзидан олдинги президент Жаир Болсонаруни танқид қилди. Да Силванинг сўзларига кўра, собиқ расмийлар таълим, соғлиқни сақлаш […]
Фото: Иллюстратив cурат Туркистон минтақаси океан ва денгизлар билан ўраб олинмаган. Сув йўлларидан четда. Шу туфайли флот тузиш долзарб масала сифатида ҳеч қачон кун тартибига қўйилмаган. Ҳатто ҳозирги 28 мамлакат ҳудудини ўз пойтахти – Самарқанд атрофида бирлаштирган Соҳибқирон Амир Темур ҳам флотга эга бўлмаган. У турк султони Боязид Йилдиримга қарши қўшин тортар экан, зарурат туғилганида Византия, Генуя, Венеция (Италия) флотидан фойдаланишни режалаштирган. Биласиз, Туркистон минтақасидан икки... Читать дальше...
КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат партияси пленумидаги маърузасида биринчи разведка сунъий йўлдоши ва ракета ташувчисини яқин вақт ичида якунлаш ва ишга тушириш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда РИА Новости КХДР Марказий телеграф агентлигига таяниб хабар берди. “Маърузада (Ким Чен Ин – таҳр.) Коинотни тадқиқ қилиш давлат бошқармаси якуний босқичда олға силжувчи разведка йўлдоши ва […]
Айни дамда Абдувоҳид Неъматовнинг “Насаф”дан “Бунёдкор”га кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишлар урчиб кетгани бор гап. Шу боис, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “аждарлар” посбони билан суҳбатлашдик. У келажакдаги режалари билан ўртоқлашибгина қолмай, кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди. Ҳозир, сизни “қалдирғочлар” сафига ўтишингиз ҳақида гап-сўзлар юрибди. Жамоа сиз билан анчадан бери қизиқиб қолгани рост. Ҳозир бу трансфер амалга ошиши мумкинми? - Бундан хабарим бор. Узоқлардан эшитиб турибман. Читать дальше...
Айни дамда Абдувоҳид Неъматовнинг “Насаф”дан “Бунёдкор”га кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишлар урчиб кетгани бор гап. Шу боис, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “аждарлар” посбони билан суҳбатлашдик. У келажакдаги режалари билан ўртоқлашибгина қолмай, кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди. Ҳозир, сизни “қалдирғочлар” сафига ўтишингиз ҳақида гап-сўзлар юрибди. Жамоа сиз билан анчадан бери қизиқиб қолгани рост. Ҳозир бу трансфер амалга ошиши мумкинми? - Бундан хабарим бор. Узоқлардан эшитиб турибман. Читать дальше...
Шифокор Лазизбек Қўчқоров: -Организмида лактозаларни ўзлаштириш билан боғлиқ муаммолари бор одамлар бундай сут маҳсулотларни истеъмол қилишда эҳтиёткорликка риоя қилишлари лозим. – Чунки бундай маҳсулотларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш овқат ҳазм қилишнинг бузилиши билан боғлиқ салбий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. «Соғлом ҳаёт»
Президентимиз томонидан Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўлланган Мурожаатнома ҳаётий таклиф ҳамда мулоҳазаларга бой бўлди. Давлатимиз раҳбари мурожаат давомида коррупция масаласига алоҳида тўхталиб ўтди ва “Халқимиз биздан коррупцияни йўқ қилишни кутмоқда”, дея таъкидлади. Дарҳақиқат, коррупция давлат тузумини ичидан емирадиган, ижтимоий барқарорлик кушандасидир. Занг темирни емиргани каби ушбу иллат жамиятни емиради, чиритади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, бугунги даврда ҳеч бир давлат коррупциядан холи эмас. Читать дальше...
Бошланғич синф дарсликлари вазни 300 грамдан оширилмайди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 726–сонли қарори билан тасдиқланган регламентда назарда тутилган. Қарор билан Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламенти тасдиқланди. Регламент билан қуйидагилар белгиланди: мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар; ёзув учун […]
Фото: ССВ матбуот хизмати 2023 йил 1 январь соат 17.00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1312 нафар чақалоқ дунёга келди. Уларнинг: — 687 нафари ўғил, — 625 нафари қиз. Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (172 нафар) қайд этилди. Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни: — Қашқадарё вилояти (169 нафар), — Наманган вилояти (137 нафар), — Сурхондарё вилояти (133 нафар), — Самарқанд вилояти (121 нафар) банд этди. Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (35 нафар) ҳиссасига тўғри келди. Эътиборлиси, туғилганларнинг 7 нафари эгизакдир. Читать дальше...
“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларга ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларга 17-22 м/с гача кучаяди, Навоий вилоятининг айрим жойларига 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади. Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши […]
Ўзбекистон Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. «Норма» портали маълумотига кўра, ҳужжат билан 2023-2025 йиллар учун Марказлашган ва марказлашмаган инвестицияларни ўзлаштиришнинг йиғма мақсадли кўрсаткичлари, тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестиция ва кредитларни ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш... Читать дальше...
Ҳукуматнинг 732-сон қарори билан тасдиқланган «Расмий ҳужжатларга апостил қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг» маъмурий регламенти 5-бандига асосан, апостиль: Чет элда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган расмий ҳужжатларга; Тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан тўғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга; Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига, ҳарбий билетга қўйилмайди.
Британия Ла-Манш бўғози орқали мамлакатга қайиқда келган ноқонуний муҳожирлар сони рекордини қайд этди. Британиянинг PA агентлигининг 1 январь, якшанба куни Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб маълум қилишича, 2022 йилда уларнинг сони 45,7 минг кишини ташкил этган, бу бир йил аввалгига нисбатан 17 минг кишига кўпдир. Мутлақ рекорд 22 август куни бўғоздан 1295 киши ўтганида ўрнатилди. […]
Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилган: — 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача; — 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача; — 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача; — 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача. Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Фото: Reuters АҚШ «НАТОнинг осиёча варианти»ни яратмоқчи ва КХДРга босим ўтказиш мақсадида Жанубий Кореяга зарбдор ядровий воситаларни жойлаштирмоқда. Бу ҳақда КХДР етакчиси Ким Чен Ин Меҳнат партияси Марказий қўмитаси олтинчи пленуми кенгайтирилган мажлисида нутқ сўзлаётиб айтиб ўтди. «2022 йилда АҚШ турли ядровий зарбдор воситаларни Жанубий Кореяга доимий асосда жойлаштириб, республикамизга ҳарбий босим даражасини максимал равишда оширганди. Иккинчи томондан, Япония ва Жанубий Корея билан уч томонлама ҳамкорликни илгари суриб... Читать дальше...
«Ўзгидромет» 3 январь, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра: Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 1-3 даража совуқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Читать дальше...