Мирзиёев Фарғона водийси вилоятлари бўйлаб сафарга чиқди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни Андижон вилоятига жўнаб кетган. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, сафар “ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида” амалга оширилмоқда. “Ташриф давомида саноат корхоналари ва янги уй-жойларни кўздан кечириш, ёшларга касб ўргатиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари билан танишиш режалаштирилган”, дейилган хабарномада. Президент Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи ортидан Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам бўлиши қўшимча қилинган.