«Оналарнинг дод-войи, бетон тагида йиғлаётган болаларнинг овози ҳали ҳамон қулоғимда жаранглаяпти…»
Яратган берган синовдан биз бандалар сабр билан ўтишга мажбурмиз. Ҳайқириқлар, ер-у кўкка уринишларнинг барчаси — фойдасиз..! Сўнгги тўрт кундан (6 февралдан) буён дунёни ларзага солаётган Туркия ва Суриядаги зилзила Унинг олдида биз бандаларнинг нақадар ожиз эканимизни яна бир карра исботлади. Фарзандини катта ва оғир биноларнинг бетони тагидан излаётган оталар, бир эмас, тўрт фарзандининг ҳатто жасадини […]