Сурхондарёда қурилиш моллари дўконлари ёниб кетди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Скрин: Telegram Сурхондарё вилояти Шеробод туманида 10 февраль куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, соат 15:32 да “Шербой Шахзод” МЧЖга қарашли 3 та қурилиш материаллари савдо дўконларининг 75 квадрат/метр майдонида ёнғин содир бўлган. Сурхондарёда қурилиш дўконлари ёниб кетди. pic.twitter.com/vVjRonyaSp — Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) February 10, 2023 Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:36 да етиб бориб, соат 16:10 да батамом ўчирилган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида 800 квадрат/метр жой сақлаб қолинган. Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ва тегишли масъуллар етиб борган.