Ўзбекистонда сувсизлик. Яқинлашаётган фалокатнинг ечими борми?
Ўзбекистон ва минтақада сув танқислиги ва саҳролашиш иқлим ўзгаришининг глобал таъсиридан аввал ҳам жиддий муаммо эди. Иқлим ўзгариши, мутахассисларга кўра, вазиятни янада оғирлаштирган. Ўзбекистон расмийлари муаммони, асосан иқлим ўзгариши билан тушунтиришади. Худди мамлакатни тобора кўпроқ қоплаб бораётган чанг ва туз бўронлари билан бўлгани каби. Аммо совет давридан қолган ирригация тизимларининг янгиланмагани, етарли инвестиция ва сўнгги технологиялар жорий қилинмаётгани ҳам муаммонинг бир қисми. Читать дальше...