Ҳисор тоғларига ўрнатилган фотоқопқонга Тян-Шан қўнғир айиғи тушиб қолди
Ҳисор давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга Тян-Шан қўнғир айиғи тушиб қолди. Тян-Шан қўнғир айиғи Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Ушбу айиқ Қўриқхона ҳудудларидаги Ғэлон, Мираки, Танхўздарё ва Қизилсувда тарқалган.