Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня



Январь
2025

Новости за 21.01.2025

Озодлик Радиоси 

"Ислоҳотчилар ва уларга қарши кучлар ўртасидаги кураш". Халқаро матбуот Алламжоновга суиқасд ҳақида

Ўтган йилнинг 26 октябрида Ўзбекистон Президенти администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд халқаро матбуотда Ўзбекистондаги сиёсий ҳокимият учун парда ортидаги кураш билан бир қаторда Мирзиёев атрофидаги ислоҳотчи ва собиқ режим тарафдорлари ўртасидаги зиддият сифатида талқин қилинмоқда. “Новая газета” мазкур жиноятда Тошкентдаги норасмий “Офис”нинг эҳтимолий ролини таҳлил этган бўлса, The Diplomat нашри суиқасдга қадар Алламжоновни АҚШ санкциялар...

Zamin.uz 

Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр!"

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов қачон майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"ЕЧЛнинг бу босқичида Ҳусанов ўйнай олмайди. Агарда биз плей-офф босқичига чиқишни уддаласак, кейин у майдонга тушиши мумкин бўлади. АПЛга келсак, Ҳусанов ҳам, Рейс ҳам аллақачон ўйнашга тайёр. Ҳам жисмонан, ҳам руҳан улар ўйнашга шай", - дейди Пеп Гвардиола.

Zamin.uz 

“Манчестер Сити“ “йиртқич монстр“ни сотиб олиш учун нега 34 миллион фунт сарфлади?

Таниқли "GOAL.com" нашрида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида катта материал эълон қилинди. Эътиборли томони шундаки, мақолада Абдуқодирнинг кучли томонлари ва нима учун “Сити“ сотиб олишга қарор қилгани чуқур таҳлил қилинган.

20 ёшли футболчи Пеп Гвардиоланинг қишки трансфер ойнасидаги илк танлови бўлгани бежиз эмас. Амалдаги Англия чемпионлари мудофаа чизиғини кучайтиришга бел боғлаган. Сэр Алекс Фергюссоннинг айтган машҳур жумласи бор: “Ҳужум чизиғи сизга ўйинда ғалаба тақдим этади, ҳимоя... Читать дальше...

Zamin.uz 

Россия мудофаа вазири нега Ўзбекистонга келди?

Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусов расмий ташриф билан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга келди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар тарқатди.

Ташриф доирасида Андрей Белоусов Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов билан учрашиб, музокаралар ўтказиши кутилмоқда. Шунингдек, вазир мамлакатнинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти билан ҳам учрашади.

Россия мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ташриф чоғида Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинади. Читать дальше...

Zamin.uz 

Гвардиола: "Ҳусанов иложи борича тезроқ инглиз тилини ўрганади деб умид қиламан"

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди.

"Таркибимизга қўшилган ўйинчиларга "Сити" оиласига хуш келибсиз дейман. Уларнинг жамоага қўшилганидан мамнунман. Жуда-жуда ёш ўйинчилар.

Ҳусанов Францияда ўйнаган, унинг жисмоний ҳолати фавқулотда яхши. Ҳусанов иложи борича тезроқ инглиз тилини ўрганади деб умид қиламан", - дейди Пеп Гвардиола.

Zamin.uz 

Трампнинг инаугурацияси: миллиардерлар, хавфсизлик ва сиёсий сигналлар

АҚШнинг 47-президенти Доналд Трампнинг инаугурация маросими ўзига хос жиҳатлари билан тарихда қолди. Жами бойлиги 1,2 триллион долларга тенг бўлган дунё миллиардерлари ва кўзга кўринган сиёсий фигуралар бу тадбирда қатнашди. Бу маросим сўнгги 40 йил ичида илк бор Капитолий ичкарисида ўтказилиб, юқори даражадаги хавфсизлик чоралари билан ажралиб турди.

Читать дальше...

Zamin.uz 

Кейт Уинслет қайси уй ҳайвонидан қўрқиши ҳақида сўзлаб берди

Британиялик актриса Кейт Уинслет Стивен Колбер шоусида сигирларни жуда қўрқинчли ҳайвонлар деб ҳисоблаши ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, Кейт сигирлар ҳақида анча аввал турли қўрқинчли воқеаларни эшитган, ўша кундан бошлаб актрисада ноодатий фобия пайдо бўлган.

Сигирлардан қўрқиш фобияси “бовинофобия” (bovino — сигир, phobos — қўрқув) деб аталади. Бу фобия сигирлардан, уларнинг кўринишидан ёки улар билан яқинлашишдан қўрқувни ўз ичига олади.

“Менга сигирларнинг ўзини... Читать дальше...

Zamin.uz 

“Манчестер Сити”да ёшартириш жараёни: тажрибали ўйинчилар кетиши кутилмоқда

Англия Премьер-лигасининг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” жамоасида жиддий ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Жорий мавсумнинг биринчи қисмида юзага келган қийинчиликлар клуб раҳбариятини таркибни ёшартириш масаласини кўриб чиқишга мажбур қилди. Бу жараённинг биринчи қадамлари аллақачон амалга оширилмоқда.

Тажрибали ўйинчиларнинг кетиши

Клуб таркибидаги айрим ёши катта футболчилар “Манчестер Сити”ни ўз ихтиёри билан тарк этишга қарор қилмоқда. Уларнинг орасида жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири бўлган 34 ёшли Кайл Уокер ҳам бор. Читать дальше...

Zamin.uz 

Хитой молия бозорларида навбатдаги инқироз юз бермоқда

2025 йил бошидан бери Хитой молия бозорлари жиддий муаммоларга дуч келмоқда, деб ёзади The Economist. Йилнинг биринчи савдо куни 2016 йилдан кейинги энг ёмон кўрсаткичлар билан ёпилди: CSI 300 индекси 2,9 фоизга тушиб кетди. Юан курси эса 15 ойлик минимумга – 1 доллар учун 7,33 юанга тушди. Узоқ муддатли давлат облигациялари бўйича даромадлилик ҳам рекорд даражада пасайди.

Фото: Alamy
Бу беқарорликнинг асосий сабаби – инвесторларнинг Хитой ҳукумати иқтисодий сиёсатига бўлган ишончи камайишидир. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги маоши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтгач, ўзбекистонлик футболчилар орасида энг кўп маош оладиган футболчига айланди.

Журналист Нарзулла Сайдуллаевнинг маълумотига кўра, Ҳусановнинг йиллик даромади тахминан 3,5 миллион еврони ташкил қилади.

20 ёшли футболчининг ҳафталик маоши 67 минг евро бўлса, ойига 290 минг евро, кунига эса тахминан 9,5 минг еврони ташкил қилади. Бу кўрсаткич уни ўзбекистонлик футболчилар орасида энг кўп маош оладиган футболчига айлантиради. Читать дальше...

Zamin.uz 

Трамп президентлик лавозимига киришган куниёқ судга берилди

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ню-Ҳэмпшир федерал судига АҚШ президенти Доналд Трамп устидан даъво аризаси билан мурожаат қилишди.

Аризада ноқонуний мигрантларнинг АҚШ ҳудудида туғилган болаларига фуқаролик беришни рад қилиш қарори Конституция ва бошқа қонунларга зид экани таъкидланган. Ариза 20 январда, Трамп президентлик лавозимига киришган куниёқ берилган. Даъво Трамп маъмуриятини Конституция ва бошқа қонунларни бузганликда айблайди.

«Туғилиш ҳуқуқи асосида фуқаролик бериш Американинг энг асосий ваъдасини ўзида мужассам этади... Читать дальше...

Zamin.uz 

Исроил армияси қўмондони истеъфога чиқади

Фото: Yonatan Sindel/Flash90
Исроил Мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) штаб бошлиғи генерал-лейтенант Герци Ҳа-Леви шу йилнинг март ойида истеъфога чиқишини маълум қилди. У ҲАМАС террорчилари томонидан 2023 йил 7 октябрда амалга оширилган ҳужумни қайтара олмагани учун «жавобгарликни тан олган ҳолда ўз лавозимини тарк этмоқда», деб ёзди The Times of Israel.

Ҳа-Леви ваколат муддати тугашига 10 ой қолганда, 6 март куни истеъфога чиқади. Бу ҳақда у бош вазир Бинямин Нетаняҳу ва мудофаа вазири Исраэл Кацга мактуб юборди. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

"Kuch, tezlik va xotirjamlik". Abduqodir Husanovning "Manchester Siti"ga yo‘li

Abduqodir Husanovning jahon futboli gigantlaridan biri "Manchester Siti"ga 41 million dollarlik transferi 20 yashar bu futbolchini Angliya Premyer-ligasiga yetib borgan birinchi markaziy osiyolikka aylantirdi. Uning ajoyib va g‘ayriodatiy yo‘li 35 milliondan ortiq aholisi bo‘lgan mamlakatdagi yosh futbolchilar uchun namuna. So‘nggi haftalarda Abduqodir Husanov nomini qidirgan har qanday futbol muxlisi uning o‘z jamoasi darvozasiga xavf solayotgan raqibni to‘xtatish uchun maydonning...

Zamin.uz 

Фоден Абдуқодир Ҳусановни устидан кулди (Видео)

"Манчестер Сити"нинг навбатдаги машғулотида қизиқарли ҳолат юз берди. Фоден машғулот давомида Абдуқодир Ҳусановнинг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб юборди ва шундан кейин ўз қувончини яшира олмади.

Жамоанинг бошқа ўйинчилари ҳам бу вазиятдан кулиб, мазахомуз оҳангда шарҳлашди. Бу ҳолат Абдуқодирни биroz ҳижолат қилган бўлса-да, у жамоа билан мулоқот қилишда ижобий кайфиятни сақлаб қолди.

Жамоанинг янги аъзоси сифатида Ҳусанов машғулотларда фаол қатнашмоқда ва бундай кичик қизиқ ҳолатлар орқали жамоа муҳитига мослашмоқда.

Zamin.uz 

Тошкентда "ГАЗ-32221" автомашинаси 32 ёшли пиёдани уриб юборди

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчасида 21 январь куни соат 09:40 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи 1965 йилда туғилган О.С. ГАЗ-32221 автомашинасини бошқариб келаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда 1993 йилда туғилган Д.Т.ни уриб юборган.

Сўнгра рул бошқарувини йўқотиб, ҳайдовчи 1990 йилда туғилган З.З. бошқарувидаги BYD автомашинасига тўқнашган. Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Туркия: Дам олиш масканида чиққан ёнғинда 66 киши нобуд бўлди

Туркиянинг Болу вилоятида жойлашган Қарталқая чанғи марказида чиққан ёнғинда камида 66 киши ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Hürriyet нашри ички ишлар вазири Али Ерлиқаядан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.  Нашр қайдича, ёнғин чоғида 50 дан зиёд одам тан жароҳати олган. Ёнғин 237 киши яшаётган 12 қаватли меҳмонхонанинг ресторанида кечаси соат 03.30 атрофида бошланган. Бундан саросимага тушган икки киши ўзларини деразадан ташлаб, ҳалок бўлган. Айримлар адёл ва чойшабларга...

Озодлик Радиоси 

"Куч, тезлик ва хотиржамлик". Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га йўли

Абдуқодир Ҳусановнинг жаҳон футболи гигантларидан бири "Манчестер Сити"га 41 миллион долларлик трансфери 20 яшар бу футболчини Англия Премьер-лигасига етиб борган биринчи марказий осиёликка айлантирди. Унинг ажойиб ва ғайриодатий йўли 35 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган мамлакатдаги ёш футболчилар учун намуна. Сўнгги ҳафталарда Абдуқодир Ҳусанов номини қидирган ҳар қандай футбол мухлиси унинг ўз жамоаси дарвозасига хавф солаётган рақибни тўхтатиш учун майдоннинг деярли бутун узунлиги...

Zamin.uz 

ЎФА президенти Абдусалом Азизов лавозимидан кетди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов лавозимидан кетди. 22 февраль куни ЎФАнинг навбатдан ташқари сайлов Конгресси бўлиб ўтади.

Ассоциация низомига биноан, Конгресс ўтказилгунга қадар ЎФА президенти вазифалари ЎФА биринчи вице-президенти – Равшан Эрматов зиммасига юклатилади.

Абдусалом Азизов ҳақида

Абдусалом Азизов (1960 йилда туғилган) 2019 йил февралидан буён Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди. Бунгача у 2017 йилнинг сентябридан Мудофаа вазирлигини бошқариб келган. Читать дальше...

Zamin.uz 

Дональд Трамп: “Қонуний мигрантларга қаршилигим йўқ” (видео)

АҚШ президенти Дональд Трамп қонуний мигрантларга нисбатан эътирози йўқлигини айтди.

“Мен бунга қарши эмасман. Қонуний миграцияга эътирозим йўқ. Бизга ишчи кучи керак. Мен бунга яхши муносабатдаман. Мигрантларга эҳтиёжимиз бор. Турли божлардан қочиш учун АҚШга кўплаб компаниялар келади.

Агар сиз катта божларни тўлашни хоҳламасангиз, ўзингизнинг заводингизни АҚШда қуришингиз керак. Шунинг учун бизнинг юртга кўплаб ишчилар келади”, деди Трамп.

Аввалроқ АҚШ президенти чегарадаги... Читать дальше...

Zamin.uz 

Тошкентда таксичи ухлаб қолган йўловчи номига кредит олгани аниқланди

Тошкент шаҳрида такси ҳайдовчиси ухлаб қолган йўловчининг номига кредит олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланди.

Тошкент шаҳри ИИББ хабарига кўра, таксига чиққан йўловчи аёл маст ҳолатда бўлган. У телефонини ҳайдовчига манзил геолокациясини кўрсатиш учун берган ва ухлаб қолган. Ҳайдовчи ва унинг шериги телефондаги илова орқали мижоз номига 12 миллион сўм миқдорида микроқарз расмийлаштирган. Пулни ўз картасига ўтказиб, банкоматдан ечиб олган.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент... Читать дальше...

Озодлик Радиоси 

Трамп маъмурияти. Ўзбекистонни нима кутади?

Дональд Трамп 20 январ куни АҚШнинг 47-президенти сифатида қасамёд келтирди. Илк иш кунидаёқ у ўнлаб фармонни имзолади ва бунинг таъсири АҚШ-Мексика чегараси, Гренландия, Панама канали, Колумбия каби масаларларда жиддий равишда сезила бошлади.

Zamin.uz 

Яйлов хўжаликлари ерлари аҳолига 30 йилга ижарага берилади

Президент Шавкат Мирзиёев 21 январ куни паррандачиликни ривожлантириш ва яйловлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Бу тармоқлар аҳолини озиқ-овқат хавфсизлиги ва арзонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Сўнгги йиллардаги шароитлар ва лойиҳалар натижасида маҳсулдорлик изчил ошиб бормоқда. Бу суръатни давом эттириб, жорий йилда 1 миллион тонна парранда гўшти, 10 миллиард 500 миллион дона тухум етиштириш мўлжалланган. Экспортни 2 карра ошириб, 180 миллион долларга олиб чиқиш кўзда тутилган. Читать дальше...




Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *