Эверестга рекорд тезликда чиқишнинг янги усули топилди!
Буюк Британиялик тўрт нафар алпинист дунёда илк бор инновацион усул – ксенон газидан фойдаланиб, дунёнинг энг баланд чўққиси Эверестни рекорд муддатда забт этди. Ушбу ҳайратланарли воқеа ҳақида Reuters нашри хабар берди.
Экспедиция аъзолари орасида Буюк Британиянинг фахрийлар ишлари бўйича вазири Алистер Карнс ҳам бўлган. Улар Эверест чўққисига атиги 4 кун ва 18 соатда чиқишга эришишди. Стандарт иқлимлаштириш жараёнини талаб қилмайдиган бу кўрсаткич тарихдаги энг тез натижа сифатида қайд этилди. Читать дальше...

