Жалолиддин Машариповнинг супер голи жамоасига ғалаба келтирди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Саудия Арабистони чемпионатининг 25-туридан ўрин олган "Ал-Насср" ва "Ал Фейха" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Легионеримиз Жалолиддин Машарипов учрашувни асосий таркибда бошлади. Жалолиддин 74-дақиқада жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, ўз номига гол ёздириб қўйди. Беллашувга қўшиб берилган дақиқаларда ҳамюртимиз захирга олинди. Маълумот учун, "Ал-Насср" ушбу ғалабадан кеийн очколар сонини 48 тага етказиб, вақтинча иккинчи ўринга кўтарилиб олди.