Тошкентда 42 ёшли эркак ўзини 9-қаватдан ташлагани маълум бўлди
Бугун, 21 апрель куни соат 11:50 ларда Юнусобод туманида жойлашган Халқаро ҳамкорлик маркази биносининг 9-қаватидаги чекиш учун мўлжалланган очиқ қисмидан 42 ёшли эркак ўзини пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Cодир этилган ҳодисанинг аниқ сабабларини аниқлаш, иш учун аҳамиятли бўлган из, далил ва бошқа муҳим буюмлар инсон таъсири оқибатида йўқолиши ёки шикаст етказилишини олдини олиш мақсадида, жиноят процессуал қонунчилигига риоя қилган ҳолда воқеа жойи атрофи белгиланган тартибда ўраб олинган ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси тергов ходимлари томонидан кўздан кечирилган.