Қашқадарёда 4 ёшли болани поезд уриб кетгани айтилмоқда (видео)
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда 4 ёшли боланинг поезд йўлига чиқиб қолгани ва уни поезд уриб кетгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Қашқадарё МТБ ахборот хизмати мазкур хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, қўшимча маълумот тақдим этилади.