Семизликка сабаб бўлувчи асосий 4 омил
Мунтазам асабийлашиш, тушкунлик кайфиятида организмда стресс вазиятларда пайдо бўлувчи биологик фаол гормон, яъни кортизол миқдори ошиб кетади. Ҳар куни бир хил овқатланиш витаминлар йўқолишига ва моддалар алмашинуви ёмонлашишига сабаб бўлади. Кам ҳаракатлилик. Кам жисмоний фаолликда метаболизм жараёнлари секинлашади. Уйқусизликдан азият чекадиган инсонлар ҳам ортиқча вазн тўплашга мойил бўлади. Чунки, уйқусизликда иштаҳа бузилади.