Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Туркистон Мухториятининг тугатилиши — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

1917 йил 27 февралда Петрограда бошланган инқилоб Туркистон ўлкасига ҳам ўз таъсирини ўтказа бошлади. Натижада, Туркистонда ҳам ишчи ва солдат депутатлари советлари тузила бошлади. 1917 йилда ўлка мухторияти масаласи Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида асосий масала бўлиб қолди. Туркистонга мухторият мақомини бериш ғояси нафақат миллий зиёлилар ўртасида, ҳатто дин пешволари ва оддий халқ орасида ҳам оммалашган эди. Ижтимоий тафовутларга қарамай, бутун Туркистон жамиятида ўлканинг мустамлака мақомини тугатишга интилиш кучли эди. Миллий озодлик учун бошланган ҳаракат бу ерда янги ҳокимиятнинг рус ташкилотлари билан бир қаторда «Шўрои Исломия», «Шўрои уламо», «Мирваж ул-ислом», «Мифтоҳ ул-маориф», «Равнақ ул-ислом», «Иттифоқ ул-муслимин», «Турон» ва бошқа турли мусулмон ташкилотлари пайдо бўлишига олиб келди. «Шўрои исломия»нинг Тошкент ташкилоти ташаббуси билан чақирилган Бутунтуркистон мусулмонларининг 1-қурултойи 1917 йил 16 апрелда иш бошлади. қурултойда давлат бошқаруви ва уни ташкил қилиш масалалари бўйича Аҳмад Закий Валидий маъруза қилди. Бутунтуркистон мусулмонлари 1-қурултойи сўнгги мажлисида марказий орган – Туркистон ўлка Мусулмонлар Марказий Шўроси (Краймуссовет) ташкил этилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Унинг ташкил этилишидан асосий мақсад миллий озодлик ҳаракатига ташкилий ва марказлаштирилган тус бериш учун барча жамият, қўмита ва ташкилотларни бирлаштириш эди. Шундай қилиб, Туркистоннинг бирлиги ва яхлитлиги йўлида биринчи муҳим қадам қўйилди. Афсуски, ўлка мусулмонлари сиёсий ташкилотларининг бирлашиш жараёнлари ҳар доим ҳам бир текис ривожланмай, Мунаввар Қори Абдурашидхонов бошчилигидаги «Шўрои Исломия»дан 1917 йил июн ойида «Шўрои Уламо» ажралиб чиқди. «Шўрои Уламо» ташкилотининг ташаббуси билан Тошкентда 1917 йил 17-20 сентябрда туркистонлик мусулмонларнинг қурултойи ўтказилди. Натижада «уламочилар» билан «Шўрои Исломчилар» ўртасидаги узоқ ва кескин келишмовчиликларга қарамай, қурултой келишиш йўлларини топишга муваффақ бўлди. «Шўрои Исломия», «Турон», «Шўрои Уламо»-барчаси бирлашди ва ягона куч сифатида иш кўриш вақти келгани алоҳида таъкидланиб, «Иттифоқи муслимин» деган сиёсий партия тузишга қарор қилинди. Шунингдек, қурултойда Туркистоннинг миллий давлатчилик тузуми ҳақида турли фикрлар билдирилди. Шундай қилиб, “уламо”чилар қурултойдаги асосий масала Туркистон ўлкасининг келажакдаги сиёсий бошқаруви тўғрисида бўлиб, унда демократик Россия таркибида ҳудудий мухтор федерация – Туркистон Федератив Республикаси тузилиши ғояси илгари сурилди. Бунда Туркистон федерацияси ўз пулини муомалага чиқариши, ўз милициясига эга бўлиши, ўз чегарасини қўриқлаш учун қўшин сақлаши мумкин бўлиши кўзда тутилди. Уруш вақтида чегарани қўриқлаш вазифаси эса Россия республикасининг ҳукумати томонидан ташкил этилиши, Туркистон федерациясининг бутунлай Россия ҳукумати буйруғига бўйсуниши таъкидланди. Бироқ 1917 йил октябр ойида Тошкент Совети солдатларни ўз томонига оғдира бошлади, асли россиялик бўлган ишчилар ҳам унга эргашди. Тошкентдаги Октябр тўнтариши қатнашчилари 1 ноябрда Коровченко ва Муваққат ҳукуматининг Туркистон Комитетини қамоққа олдилар. Шу куни Тошкент Совети Туркистонда совет ҳокимияти ўрнатилганини эълон қилди. 1917 йил 1 ноябрда советлар Янги Термиз ва Каттақўрғонда, 25 ноябрда Янги Бухоро (Когон)да, 28 ноябрда Самарқандда, 7 декабрда Наманганда ҳокимиятни ўз қўлига олди. Туркистонда большевиклар синфий кураш тамойилларига амал қилиб пролетариат «манфаатлари» дан келиб чиқиб сиёсат юрита бошладилар. Ўлкадаги янги тузум Россия империясининг мустамлакачилик сиёсатидан ошиб тушди. Туркистон ўлкаси иккинчи марта Марказий Россияга сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қарам бўла бошлади.1917 йил 26-28 ноябрда Қўқон шаҳрида Туркистон ўлка мусулмонларининг фавқулодда IV — қурултойи бўлиб ўтди. Маълумки, мусулмонларнинг ушбу қурултойи ва унда қабул қилинган қарорлар совет даври адабиётларида «миллатчилар гуруҳининг йиғинида эълон қилинган буржуа мухторияти» деб талқин қилиб келинди. Ҳужжатлар эса ушбу ҳолнинг бутунлай тескарси бўлганлигини исботлайди. Масалан, муфтий Маҳмудхўжа Беҳбудий ўз маърузасида қурултойнинг Туркистон халқлари тарихида улкан ижобий, тарихий ҳодиса ва бурилиш даври эканини таъкидлаб, «Қурултойимиз қабул қилаётган қарорлар шунинг учун ҳам аҳамиятлики, унда Туркистон аҳолисининг европалик вакиллари ҳам иштирок этмоқдалар», деди. Қурултой 1917 йил 27 ноябр куни қабул қилган қарорда: «Туркистонни Федератив Россия Республикаси таркибида ҳудудий жиҳатдан мухтор деб эълон қилди ҳамда мухториятнинг қарор топиш шаклларини Таъсис мажлисига ҳавола этди». 28 ноябрда таркиб топаётган мазкур ҳукуматнинг номи аниқланиб, у Туркистон Мухторияти деб аталадиган бўлди. Бутунроссия Таъсис мажлиси чақирилгунга қадар ҳокимият Туркистон Муваққат кенгаши ва Туркистон Миллий (миллат) Мажлиси қўлида бўлиши керак, деб ҳисобланди. Қурултойда Туркистон Муваққат кенгаши аъзоларидан Туркистон мухторияти хукумати (8 кишидан иборат) тузилди. Бош вазир қилиб аввал Муҳаммаджон Тинишбоев, сўнгра Мустафо Чўқаев сайланди. Айни пайтда М.Тинишбоев ички ишлар вазири ҳам ҳисобланган. Қўқон шаҳри миршабларининг бошлиғи-қўрбошиси бўлган Кичик Эргашнинг ваколати Туркистон Мухторияти тамонидан эътироф этилди. Шунингдек, Убайдулла Хўжаев ҳарбий вазир, Абдураҳмон Ўразаев ички ишлар вазирининг ўринбосари, Мустафо Чўқаев ташқи ишлар вазири, Ислом Султон Шоаҳмедов бош вазир ўринбосари, Юрали Агаев ер ва сув бойликлари вазири, Обиджон Маҳмудов озиқ-овқат вазири, Соломон Абрамович Герцфельд молия вазири қилиб сайландилар. Туркистон Мухторияти-миллий демократик давлат эди. Мухтор хукуматни кенг халқ оммаси қўллаб-қувватлади. Туркистон Мухторияти миллий қўшинни ташкил қилишга жиддий киришди. 1918 йил бошида уларнинг сони 2000 аскарга етган. Бундан ташқари, Қўқонда тахминан шунча миршаб бор эди. Уларга Кичик Эргаш қўрбоши бошчилик қилган. Туркистон Мухторияти хукуматининг халқ орасида обрў-эътибори ва нуфузи ошиб бориши большевикларни ташвишга солиб қўйди. Туркистон ўлка Советларининг IV съезди (1918 йил 16-29 январ) Туркистон Мухторияти ҳукумати ва унинг аъзоларини қонундан ташқари ҳолатда, деб ҳисоблади, ҳатто ҳукумат аъзоларини қамоққа олиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу билан совет хукумати ерли халқ миллий демократик давлатчилигининг дастлабки тажрибаси бўлган Туркистон Мухториятини қонга ботириб тугатишга қарор қилди. Съезд тугаганидан кейин уч кун ўтгач, 1918 йил 30 январда Туркистон ўлкаси ХКС мухторият ҳукуматини тугатиш учун ҳарбий ҳаракатлар бошлади. 1 февралда (янги ҳисоб билан 1918 йил 14 февралда) Фарғона вилоятида ҳарбий ҳолат эълон қилинди. 1918 йил 29-30 январда Қўқонда фавқулодда вазият мислсиз даражада кескинлашди. Ана шундай бир шароитда 30 январда Қўқон ишчи ва аскар депутатлари Советининг мажлиси бўлди. Унда Туркистон мухториятини ағдарувчи орган-инқилобий қўмита (революцион комитет) тузилди. Унинг раислигига большевик Е.Г.Бабушкин сайланди. Инқилобий қўмита таркибига туб ерли аҳоли вакилларидан киритилмади. Қўмита ўз қўлида чекланмаган ҳокимиятни мужассамлаштирди, унга катта ваколатлар: фавқулодда чоралар кўриш, ҳамма нарсани совет ҳокимиятини ҳимоя қилишга бўйсундириш ва сафарбар этиш хуқуқи берилди. Инқилобий қўмита олдидаги энг асосий бош вазифа мухторият ҳукуматини тугатиш, шаҳар аҳолисини қуролли куч билан совет ҳокимиятини тан олишга мажбур қилиш, «Инқилобий тартиб» ўрнатишдан иборат эди. Бу эса оммавий қатоғонлар учун кенг йўл очиб берди. Инқилобий қўмита ишни европалик ишчилар ва темирйўлчиларни қурол билан таъминлашдан бошлади. Айниқса большевикларнинг Қўқон шаҳридаги арман миллатига мансуб дашноқларни: баққоллар, сартарошлар ва вино сотувчиларни қуроллантиришлари оммавий қирғинларни янада даҳшатли тус олишларига сабабчи бўлди. Тошкент, Скобелев, Андижон, Наманган ва бошқа шаҳарлардан ҳарбий мадад сўраб мурожаат қилинди. Айнан шу пайтда, 1918 йил январи охирлари-феврали бошларида Совет ҳокимияти томонидан кучли босим таъсирида Мухторият тарафдорлари хатти-ҳаракатлари хусусияти шаҳар совети тузулмалари билан тинч-тотув яшашдан ҳарбий қарама-қаршиликка боришга томон ўзгара бошлади. Қўқон совдепоси мухториятчиларнинг қуролли қўзғолонга тайёргарлик кўраётгани белгиларини қайд этди. Шаҳар ҳокимияти бунга совуққонлик билан қаролмасди, чунки ундаги ҳарбий қалъа 16 кишилик рота томонидан қўриқланган эди, холос. Бу қарама-қаршилик очиқдан-очиқ жанговар ҳаракатларга айлана бошлади. 29 январдан 30 январга ўтар кечаси совет ҳокимияти томонида турган ҳарбий қисмлар Қўқондаги мухтор республика хукумати билан курашни бошлаб, моҳиятан Россияда биринчи бўлиб фуқаролар урушини бошлади. (давоми бор) Элмурод Зокиров Манба: Azon.uz

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

16-летний сын известного московского адвоката задержан за убийство домработницы

Мяса нет, только соя: Росконтроль назвал марки колбасы, которые нельзя брать. А мы ей детей кормили

Кто вылетит из Премьер-лиги? Расклады на борьбу за выживание

Чемпионат профмастерства для учеников с ОВЗ стартовал в Подмосковье

Музыкальные новости

Футболисты «Локомотива» – в расширенном составе сборной России на июньский сбор

Против незаконного визита Лукашенко в оккупированный и деарменизированный Карабах высказался не МИД Армении, а Тихановская. Фоторяд

Россия, Культура, Дети: конкурс на новую эмблему обьявил Театр Ульгэр в Республике Бурятия

Азербайджанский мигрант возмутился из-за того, что в Калининграде суд назначил 4,5 года лишения свободы за убийство в ДТП школьницы. Видео

Новости России

NYT раскрыла планы США о размещении оружия против спутников в космосе

Мяса нет, только соя: Росконтроль назвал марки колбасы, которые нельзя брать. А мы ей детей кормили

Терапевт Симбирцева составила алгоритм действий на случай укуса клеща

Кто вылетит из Премьер-лиги? Расклады на борьбу за выживание

Экология в России и мире

Весна - время стильных футболок: примеры образов

Кладезь полезных свойств: Кутушов рассказал о пользе шлемника байкальского

«585*ЗОЛОТОЙ» назвала топ-10 самых популярных драгоценных камней в России

Каскадная лестница из мрамора

Спорт в России и мире

Первая ракетка Казахстана вышла в финал турнира WTA в Италии

Соболенко вышла в финал турнира WTA-1000 в Риме, в двух сетах обыграв Коллинз

«Подача на победу на Уимблдоне». Гвардиола – о заключительном туре АПЛ

Теннисист Медведев не смог выйти в четвертьфинал турнира серии «Мастерс» в Риме

Moscow.media

Большой Тхач

Под красным куполом

«Грузовичкоф» развивает представителей бизнес-среды

15 мая в системе Следственного комитета Российской Федерации отмечается 157-я годовщина со Дня образования военных следственных органов







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *