Қирғизистон ҳарбийлари Тожикистон билан тўқнашув зонасидан олинган видеони эълон қилди (видео)
Қирғизистон чегарачилари позициялари олдида кимга тегишли эканлиги номаълум бўлган вайрон бўлган танк кўринди. Қирғиз-тожик чегарасида вазият кескинлигича қолмоқда. Қирғизистон томонидан яраланганлар сони 31 кишига етди. Ҳар икки томон бир-бирини ўқ узишдан, турли қуроллар қўллашда ва ёлғон ахборот тарқатишда айбламоқда.