Қирғизистонда вазият яна мураккаблашди: фавқулодда ҳолат эълон қилиниб, чегара ҳудуддаги аҳоли кўчирилди
Бугун, 17 сентябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят фуқаро муҳофазаси бўлими бошлиғи, Президент вакили Абдикарим Алимбоев топшириқ берган.
Тешик-Тош, Карамиқ ва Кароол-Добо қишлоқларида қирғиз чегарачиларига миномёт ва артиллерия мосламаларидан ўт очилди. Ўш вилоятига жойлаштирилган қирғиз чегарачилари жавоб ўқ узган.
Аммо ҳодисани юмшатиш мақсадида қирғиз ҳарбийлари биринчи бўлиб ўт очишни бир томонлама тўхтатдилар, дейилади Спутник Қирғизистон хабарида.
Маълум қилинишича, Боткен ва Лейлек туманлари чегарадош қишлоқлари аҳолиси хавфсиз жойларга ўтказилган.
Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.