Балиқ танлашда нималарга эътибор бериш керак?
Балиқ ҳар доим таомномадаги энг яхши таомлардан бири бўлиб келган. Мазали ва сифатли балиқни қандай танлаш мумкин?
Ҳиди. Янги тутилган балиқ ҳидланмаган бўлади. Бироқ сув омбори, денгиз, дарё сувининг ҳиди бўлиши мумкин. Ўткир ва ёқимсиз ҳид сезсангиз, бундай балиқни сотиб олмаган маъқул.
Ташқи кўриниши. Танасини айлантириб кўринг. Тана тузилиши бир хил, эластик бўлиши керак. Ортиқча шилимшиқ ёки доғлар бўлмаслиги лозим.
Жабраси. Балиқ жабраларига алоҳида эътибор бериш лозим. Янги балиқ жабраси қизил рангли бўлади.
Кўзлари. Янги балиқнинг кўзлари қавариқ, аниқ ва шаффоф кўринади.