Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев Осиё чемпионатини ўтказиб юборишади
8-16 октябрь кунлари Баҳрайнда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг энг кучли полвонлари қатори ҳамюртларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб боришади. Маълум бўлишича, Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев Баҳрайнга борадиган таркибга киритилмаган. Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг қайд этишича, ҳар икки полвонимиз декабрь ойида Колумбияда ўтадиган жаҳон чемпионатига якка […]