“Рома” футболчиси урушга боришга тайёр — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
“Рома” ҳимоячиси Леонардо Спинаццола жамоа бош мураббий Жозе Моуриньо билан ўзаро муносабати ҳақида гапирди. - Жозе Моуриньо нима деса, биз унинг айтганларини ҳаммасини бажарамиз. Биз у учун урушга боришга ҳам тайёрмиз. Ҳаммаси жуда оддий. Бу борада унинг ўзига хос жиҳати бор. У нима деса, амалга ошмоқда. Машғулотларда Моуриньо жуда хотиржам ва босиқ. Мураббий сифатида барча ҳаракатларимизни таҳлил қилишни яхши кўради. Жозе айрим нарсаларга алоҳида эътибор билан ёндашади, - деди Леонардо Спинаццола. Спинаццола Италия терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлган. Қитъа чемпионатида оғир жароҳат олиб, узоқ муддат даволанди. Кейинчалик ички рақобатда ўзини кўрсатиб, “Рома” асосий таркибидан жой олди.