Рашидов гол ҳамда ассист муаллифига айланган ўйинда жамоаси ғалаба қозонди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Қатар Кубоги доирасида "Умм-Салал" клуби "Қатар СК" майдонига сафар қилди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. "Умм-Салал" сафида тўп сураётган легионеримиз Сардор Рашидов мазкур беллашувда ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Ушбу ғалабадан сўнг Рашидов жамоаси очколари сонини 6 тага етказиб олган ҳолда, ўз гуруҳида 2-ўринга кўтарилиб олди.