Энди ветеринар ва чорвадорларга ҳам кўкрак нишонлари берилади
Жорий йил 27 сентябрдаги Ҳукуматнинг тегишли қарори билан «Ветеринария фидойиси» ва «Чорвачилик фидокори» кўкрак нишонлари тасдиқланди.
«Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» кўкрак нишони билан ветеринария соҳасини ривожлантириш, тармоқда ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, эпизоотик осойишталик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар такдирланади.
«Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони билан эса чорвачиликни ривожлантириш, чорва молларининг наслини яхшилаш, озиқа базасини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.