26 октябрь куни Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё Кубогига қуръа ташланади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Биласиз, 2023 йилнинг 1-18 март кунлари юртимиз яшил майдонларида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё Кубогининг финал босқичи ўйинлари бўлиб ўтади. Унда Осиёнинг 16 та жамоаси қитъа биринчилиги ва Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради. ОФК ва мусобақа ташкилий қўмитасининг маълум қилишича, мазкур нуфузли турнирга расмий қуръа ташлаш маросими мамлакатимизда 26 октябрь санасида ўтказилади. Мусобақа мезбони Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 1-саватчага жойлашади.