Наманган шаҳрида уй ёниб кетди
Кеча, 30 декабрь куни Наманган шаҳридаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 17:50 да ФВБга Наманган шаҳар “Зиёкор” МФЙ ҳудудидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига бориб, содир бўлган ёнғинни соат 18:30 да тўлиқ бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида куйиб тан жароҳати олганлар йўқ. Хонадоннинг 50 квадрат метр майдонда шифт-том қисми, уй жиҳозлари ва хонадон эгаларига тегишли ҳужжатлар ёниб зарарланган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.