2022 йил криптовалюта ўғирлашлар сони бўйича рекорд йил бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: The420 Finbold ҳисоботига кўра, жорий йилда криптовалюталарни ўғирлашлар сони 9 декабрь ҳолатига кўра 190 тага етган. Бу криптовалютани ўғирлашнинг 132 та ҳолати қайд этилган 2021 йилга нисбатан 44 фоизга кўп ва статистика давридаги мутлақ рекорддир. Бу йил ўғирланган маблағлар миқдори бўйича ҳам рекорд ўрнатилди. 23 март куни кибер ҳужумлар оқибатида Ronin лойиҳаси тармоғидан 173,6 минг ethereum ва 25,5 USDC стабилкоинлари ўғирланди. Аввалги рекорд 2021 йил августида Poly Network платформасини бузиб кирган хакер томонидан ўрнатилган эди.