Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар нима сабаб совуқлашган? Италиялик эксперт жавоб берди
2007 йилги Мюнхен конференцияси Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашиш нуқтасига айланди. Бу фикрни сиёсатшунос, Vision & Global Trends (Италия) таҳлилий маркази раиси Тиберио Грациани айтиб ўтди.
Грациани 2007 йилнинг февралини ҳалокатли сана деб атади, шундан сўнг Вашингтон, Лондон ва Брюссел Ғарб ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик ривожига эътибор бермай, ҳатто Кремлнинг ўзи манфаатдор бўлишига қарамай, унга тўсқинлик қила бошлади. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатларига ҳам геоиқтисодий, ҳам ҳарбий-сиёсий – НAТО доирасида босим ўтказган.
«2000 йилларнинг бошини кўплаб таҳлилчилар «бир қутбли ҳолат» деб атайди: Қўшма Штатлар «демократия экспорти» ва бозорларнинг глобаллашуви орқали бутун дунё бўйлаб гегемонлик қилишга интилган давр», – дея қўшимча қилди италиялик эксперт.